Бугун, 30 июл куни соат 09:58 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 10:02 да етиб борган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда.
Ёнғин натижасида жабрланганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда масъул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.
Ёнғин соат 10:10 да қуршаб олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ФВБ.







