Давлат раҳбарининг тегишли фармон ва фармойишлари билан, Президент Администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Камолиддин Карамиддинович Мардонов – Администрациянинг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг аграр соҳада ишлаб чиқариш, даромадларни кўпайтириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Улуғбек Умаралиевич Ханаев – Администрациянинг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари – бош юрисконсулт лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – бош юрисконсулт лавозимидан озод этилди.

Элдор Отамуродович Ҳамроев – Администрациянинг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг ер муносабатлари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Азиз Ҳасанович Азимов – Администрациянинг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шуъбаси бош консултанти лавозимидан озод этилди.

Сергей Николаевич Гордеев – Администрациянинг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг ички ишлар ва божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Гулрухсор Қудратовна Хатамова – Администрациянинг Коммуникациялар департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Фаррух Фарходжонович Омонов – Администрациянинг Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.