Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Германия ва Литва билан чегарада назоратни узайтирди
Полша ҳукумати Германия ва Литва билан чегараларда текширувларни 4 октябргача давом эттиришга қарор қилди. Икки давлат билан чегаралардаги кейинги чора-тадбирлар тўғрисида қарор сентябр ойида қабул қилинади.
Полша ҳукумати Германия ва Литва билан чегаралардаги чегара текширувларини яна олтмиш кунга, 4 октябргача узайтирди. «Жума куни (1 август) тегишли буйруқ чиқарилди, у хабардор қилиш учун Еврокомиссияга юборилди. Германия ва Литва билан чегаралардаги чегара назорати яна 60 кунга, 4 октябргача узайтирилди», — дея маълум қилди Полша ички ишлар вазири Марчин Кервинский чегара назорати масалалари бўйича идоралараро йиғилишда.
Полша-Литва чегараси контекстида Полша Ички ишлар вазирлиги раҳбари «ноқонуний миграция учун шарқий йўл ёпилишини» ҳам эълон қилди. «Бизнинг тўсиқнинг 98 фоизлик қаттиқлиги Беларус хизматлари, Россия хизматлари ва ноқонуний миграцияни бошқа участкаларга ўтишга мажбур қилади», деди у.
Кервинскийнинг қўшимча қилишича, Полша расмийлари ҳар икки давлат билан чегаралар бўйича кейинги чора-тадбирлар тўғрисида қарорни сентябр ойида қабул қилади ва бу чегара хизмати, полиция ва Полша армияси томонидан тақдим этилган маълумотларга боғлиқ бўлади.
Полша-Германия чегарасида танланган текширувлар 7 июл куни ярим тунда 52 та назорат-ўтказиш пунктида бошланди. Худди шундай чоралар Литва билан чегарада ҳам амалга оширилди. Ўшанда Полша расмийлари текширувларни 5 августда якунлашни режалаштирган эди.
Мавзуга оид
10:35 / 08.07.2026
Германия мудофаа учун рекорд маблағ ажратади
11:05 / 07.07.2026
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026