Жаҳон | 10:10 / 06.08.2025
1634
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Ҳиндистонни Россиянинг Украинадаги урушини молиялаштиришда айблади

Россиядан нефт сотиб олиб, Ҳиндистон Украинадаги урушни самарали молиялаштирмоқда, деди Оқ уй маъмурияти раҳбари ўринбосари Стивен Миллер.

Стивен Миллер Фото: Evelyn Hockstein / Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп Ню-Деҳлига Россия нефтини сотиб олишни тўхтатиш учун босимни кучайтирганидан сўнг, Оқ уй Ҳиндистонни Россиянинг Украинадаги урушини Москвадан нефт сотиб олиш орқали самарали молиялаштиришда айблади.

«У (Трамп) Ҳиндистоннинг Россиядан нефт сотиб олиш орқали бу урушни молиялаштиришда давом этиши қабул қилиб бўлмаслигини очиқ айтди», — деди Оқ уй маъмурияти раҳбари ўринбосари ва Трампнинг энг нуфузли ёрдамчиларидан бири Стивен Миллер Fox News телеканалига берган интервюсида.

Унинг танқиди Трамп маъмуриятининг АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги асосий шерикларидан бирига нисбатан энг жиддийларидан бири бўлди, дея таъкидлайди Reuters. «Кўпчилик Ҳиндистоннинг Россия нефтини харид қилиш бўйича Хитойга деярли етиб олганидан ҳайратда. Бу ҳайратланарли», — дея қўшимча қилди Миллер.

Ню-Деҳли ҳозирча бу айбловларга изоҳ бермади, деб ёзади Reuters. Агентликнинг Ҳиндистон ҳукуматидаги манбалари АҚШ таҳдидларига қарамай, мамлакат Москвадан нефт сотиб олишда давом этишини айтди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид