Ушбу ҳужжат президент қарорининг ПҚ–17-сонли «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарорга мувофиқ:

  • рақамли криминалистика соҳасидаги мутахассисларнинг малакаси камида ҳар икки йилда бир марта ихтисослаштирилган ўқув муассасаларида оширилади;
  • ўқитиш офлайн ва масофавий шаклларда – курслар, семинарлар ва стажировкалар кўринишида ўтказилиши мумкин;
  • ўқитишнинг минимал вақти – 36 академик соатни ташкил этади;
  • ўқишни муваффақиятли якунлаган мутахассисларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади;
  • хорижда ўқитилган мутахассисларнинг малакаси тегишли ҳужжатлар асосида тан олинади.

 
Шунингдек, рақамли криминалистика соҳасида сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини марказлашган ҳолда юритиш назарда тутилган.