Ўзбекистон | 10:00 / 28.08.2025
3416
3 дақиқада ўқилади

Мактаб формаси: нарх, сифат ва қулайлик — ота-оналар нимага эътибор беришлари керак?

Янги ўқув йили яқинлашар экан, мактабга тайёргарлик кўриш кўплаб ота-оналар учун жиддий вазифага айланади. Айниқса, мактаб талабларига мос, сифатли ва ҳамёнбоп кийимларни топиш кўпинча осон кечмайди.

Кейинги йилларда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан турли шакл ва кўринишдаги мактаб формалари, спорт кийимлари ва кундалик мактабга мос либослар таклиф қилинмоқда. Шулардан бири Oila Tanlovi бренди томонидан яқинда тақдим этилган янги мактаб формалари тўплами бўлиб, у 39 000 сўмдан бошланувчи нархлардаги турли вариантларни ўз ичига олади.

Ассортиментдан қуйидаги турдаги кийимлар ўрин олган:

·        қизлар ва ўғил болалар учун кофталар, футболкалар, поло;

·        сарафан ва юбкалар;

·        мактабга мослаштирилган классик кофта-костюмлар;

·        спорт формалари.

Кийимлар асосан пахтадан, яъни танада ёқимли ва нафас олувчи матодан тайёрланган бўлиб, ҳар кунлик мактаб фаолиятига мослаштирилган. Дизайнда ҳаддан ташқари безак ва деталларга йўл қўйилмаган — бу эса кўпчилик мактаблардаги дрес-код талабларига мувофиқдир.

Мазкур тўпламни мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган 400 дан ортиқ махсус қабул пунктлари орқали буюртма қилиш мумкин. Маҳсулотни харид қилиш жараёнида уни кийиб кўриш имкони мавжуд — бу эса кийим ўлчамида хатоликлар бўлмаслиги учун муҳим омил ҳисобланади.

Формаларни Uzum Market’даги “Мактаб бозори” акцияси доирасида кўриб чиқиш, солиштириш ва харид қилиш мумкин. У ерда фақат мактаб формалари эмас, балки керакли канцтоварлар, рюкзаклар ва бошқа ўқув буюмлари ҳам бир жойда жамланган.

“Мактаб бозори” қилаётган ота-оналар нимага эътибор қаратишлари керак?

1.    Матосига — пахта, вискоза ёки аралаш материаллар бола танаси учун қулай ва хавфсиз бўлади.

2.    Дизайни ва қарашларига — мактаб талабларига жавоб бериши, жуда кўзга ташланмаслиги муҳим.

3.    Нархи ва барқарорлиги — бир йил давомида кийиб юрилиши мумкин бўлган сифатли, чиройли кийим танлаш яхши инвестиция ҳисобланади.

4.    Кийиб кўриш имконияти — бола кийимда ўзини эркин ва қулай ҳис қилиши керак.

Янги ўқув йили арафасида қулай ва сифатли танлов қилишни истаганлар учун бу тўплам — амалий ечимлардан бири бўлиши мумкин.