Сафар доирасида институт раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Унда институтнинг илмий-тадқиқот фаолияти, хусусан боғдорчилик, ўсимликлар генетикаси, биотехнология, тупроқшунослик ва агротехника соҳаларидаги инновацион лойиҳалари хусусида фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида институтнинг илмий-амалий тажрибасини ўрганиш ва қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди. Айниқса, маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида инновацион технологиялар ва юқори замонавий ёндашувларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг тегишли илмий-тадқиқот муассасалари ва InHort instytut ogrodnic институти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.











