Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифохона ҳудудидан ер ажратиб бериши эвазига 50 минг доллар олган шахс ушланди
Фарғона вилоятида тадбиркорга шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бағдод тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Б.С. B.F. хусусий корхонаси раҳбари С.Н.нинг ишончига кириб, тадбиркорга Бағдод тумани Гулистон массивида янги қурилаётган марказий шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, гўёки ер майдонининг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлганлигини, унинг номига расмийлаштириш учун яна 3000 АҚШ доллари кераклигини айтиб, шундан 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:20
Тезкор тадбирларда икки банк ходими пора билан қўлга тушди
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
18:29 / 13.06.2026