Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳсулотларни текинга тарқатиши ҳақида эълон берган Юнусободдаги дўкон эгаларига нисбатан текширув ўтказилмоқда
Ижтимоий тармоқларда кўплаб фуқаролар Марказ-5 даҳасидаги дўкон олдида тўпланганлиги акс этган видео тарқалиб муҳокамаларга сабаб бўлгани юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Хабар қилинишича, 14 сентябр куни Юнусобод тумани Марказ-5 даҳасида жойлашган дўконлардан бирида озуқавий қўшимчалар (спорт билан шуғулланувчиларга мўлжалланган витаминлар, минераллар ва бошқа маҳсулотлар) текинга тарқатилиши ҳақида мазкур дўконнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон берилган.
Ушбу эълон асосида кўплаб фуқаролар дўкон олдида тўпланган. Бироқ дўкон эгалари томонидан бу каби оммавий тадбирни ўтказиш ҳақида тегишли ташкилотлардан рухсат олинмаган.
Ҳодиса жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан вазият назоратга олинган ва фуқаролар тарқатилган, ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
“Мазкур ҳолат юзасидан дўкон эгаларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъмиланади”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
15:38
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди
11:44 / 10.12.2025
Тошкентнинг икки туманида электр таъминотида узилиш рўй берди
17:02 / 17.11.2025
“Тоштурма” ўрнига хиёбон: ваъдани бажариш учун ҳали ҳам кечмас
16:40 / 12.11.2025