Тошкент шаҳрида мотоциклчилар маъмурий жазога тортилди. Kun.uz суд қарори билан танишди.

Тезлик учун жарима

Мотоцикл ҳайдовчиси Тошкент шаҳрида 210 км/соат тезликда ҳаракатланди. Пойтахт ИИББ ахборот хизмати унга жарима қўлланилганини хабар қилди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг қидирув бўлими ходимлари мотоциклчининг шахсини аниқлаб, у билан тушунтириш ишларини олиб борган.

“Шаҳар ичида 60 км/соатли жойда 210 км/соат тезликда ҳаракатландим. Бошқа такрорланмайди. Мендан ўрнак олиб, мотоциклда шундай юриш мумкин деб ўйлаб ҳайдашдан қайтараман. Чора кўришяпти. Охири яхшилик билан тугамайди”, деган ҳайдовчи.

Баннер

Унга белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириш ҳуқуқбузарлиги (МЖтКнинг 128-3-моддаси) билан маъмурий баённома тузилган. Бундай ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 15 баравари миқдорида жарима қўлланилади.

Шунингдек, ҳайдовчининг мотоцикли жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қимматга тушган контент

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода яна бир мотоциклчи ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочгани кўринади. У ушбу ҳолатни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган.

Суд қарорига кўра, 26 ёшли И.М. ҳолат юзасидан тушунтириш хати олиш ва мотоциклни жарима майдончасига олиб кетиш учун уйига борган ИИБ ходимларининг қонуний талабини бажармаган. Уларга фаол қаршилик кўрсатиб, кўчада бақир-чақир қилган ҳолда жамоат тартибини бузгани аниқланган.

IMG_20260812_140610_009

И.М. айбига иқрор бўлиб, суддан енгиллик сўраган.

Суд қарори билан И.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шаҳарнинг тинчини бузаётганлар: тунда шовқин солувчи мотоцикллар муаммосига назар