Бактериялар кўзга кўринмайди, лекин улар ҳаётимизнинг ҳар бир дақиқасида биз билан бирга. Мазкур микроорганизмларни бутунлай йўқ қилиш имконсиз, аммо тозалик қоидаларига риоя этиш орқали хавфини камайтириш мумкин. Одатда, гигиена борасида кўпинча фақат ҳожатхона ёки ифлос кўринадиган жойларга эътибор қаратамиз. Аслида эса энг кўп бактериялар ҳар куни ишлатадиган ва тоза деб ўйлайдиган буюмларимизда тўпланади. Ушбу мақолада бактериялар энг кўп йиғиладиган буюмлар ва улардан самарали ҳимояланиш йўллари ҳақида таништирамиз.

Кўпчилик бактерияларни фақат ифлос жойларда бўлади деб ўйлайди. Бироқ кундалик ҳаётимизда энг кўп ишлатадиган буюмларимиз — телефон, пул, ошхона губкалари ёки тиш чўткалари микроблар йиғиладиган асосий жойлар ҳисобланади. Олимлар фикрича, бактерияларнинг ушбу яширин манбалари кўплаб касалликлар, хусусан, ошқозон-ичак инфекциялари, тери касалликлари ва ҳатто шамоллашларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Телефонлар

Бугунги кунда телефон энг кўп ишлатиладиган буюмга айланган. Уни қўлда ушлаймиз, столга қўямиз, кўчада ҳам ишлатамиз. Кўпинча қўлларимизни ювмасдан туриб унга тегинамиз. Илмий тадқиқотлардан бирида телефон юзасида бир сантиметр квадратида 25 мингдан ортиқ бактерия топилгани қайд этилган. Демак, телефон бактерия тўпланиши бўйича энг хавфли буюмлардан биридир. Мутахассислар уни камида ҳафтада бир марта антисептик салфеткалар билан артишни тавсия қилади.

Ошхона

Ошхона кўпчилик учун уйдаги энг тоза ҳудуд саналади. Парадокс шундаки, энг катта бактерия манбаи ҳам айнан шу жойда яширинган бўлади. Ошхона губкалари ва идиш ювиш матолари микроблар энг кўп йиғиладиган буюмлар қаторига киради. Нам муҳит, озиқ-овқат қолдиқлари ва илиқ ҳарорат бактериялар тезда кўпайиш учун қулай шароит яратади. Тадқиқотларда биргина ошхона губкасида ҳожатхона ўриндиғига қараганда бир неча баравар кўпроқ бактерия аниқлангани бунга яққол мисол бўла олади