Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ думаси «чет эл агентлари»ни жиноий таъқиб этишни осонлаштирди
Россия парламенти томонидан қабул қилинган қонун «чет эл агенти»га нисбатан «тадбиркорлик қоидаларига риоя қилмаслик» учун биргина жаримадан сўнг жиноий иш қўзғатишга имкон беради.
25 сентябр, пайшанба куни Россия Давлат думаси учинчи ва якуний ўқишда Россияда «чет эл агенти» сифатида кўрсатилган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш шартларини кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Илгари «чет эл агенти»га нисбатан жиноий иш фақат «хўжалик юритиш тартиб-қоидаларига риоя қилмаслик» учун иккита маъмурий жарима солинганидан кейин қўзғатилиши мумкин эди, эндиликда эса битта жарима етарли бўлади.
Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Россия Жиноят кодексига киритилган ушбу тузатишларни «Россияни дўст бўлмаган давлатлар аралашувидан ҳимоя қилиш», шунингдек, Россия фуқароларининг «манфаатларини ҳимоя қилиш» ва «давлат хавфсизлигини таъминлаш» зарурлиги билан асослади. Чет элда бўлганлар ҳам ўз қилмиши учун қонун доирасида тўлиқ жавобгарликка тортилиши керак, деди Володин.
Дума хавфсизлик қўмитаси раҳбари Василий Пискарёв ташаббусни тақдим қилар экан, бу Россия парламенти томонидан қабул қилинган «чет эл агентлари» тўғрисидаги 45-қонун эканлигини таъкидлади. Унга кўра, 2023-2025 йиллар давомида «чет эл агентлари»га нисбатан 1620 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026
Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида
08:44 / 05.06.2026