Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда Лекорню ҳукуматининг таркиби эълон қилинди
Франция бош вазири Лекорню янги ҳукумат аъзоларининг қисман рўйхатини тақдим этди. Рўйхатдаги 18 сиёсатчидан 12 нафари Макрон давридаги ҳукуматларда ишлаган.
9 сентябр куни ўз лавозимига тайинланган Франция бош вазири Себастян Лекорню янги вазирлар маҳкамасининг бир қисмини тақдим этди. Вазирлар рўйхати 5 октябр, якшанба куни ҳукумат сайтида эълон қилинди.
Жами 16 нафар янги вазир ва икки вазир – бош вазир ҳузуридаги делегатлар эълон қилинди. Улардан 12 нафар сиёсатчи Эммануэл Макрон давридаги ҳукуматларда ишлаган. Мисол учун, Жан-Ноэл Барро ташқи ишлар вазири лавозимини сақлаб қолди, Бруно Ретайо эса Ички ишлар вазирлигини бошқаришда давом этади.
Бундан ташқари, собиқ бош вазир Элизабет Борн миллий таълим ва олий таълим вазири, Рашида Дати маданият вазири, Анес Пане-Рюнаше экология вазири, Мануэл Валс чет эл ҳудудлари вазири, Жералд Дарманен адлия вазири, Ани Женевар қишлоқ хўжалиги вазири, Катрин Вотрен меҳнат, саломатлик, адолат ва оила вазири лавозимида қолади.
Рўйхатда олти янги ном пайдо бўлган бўлса-да, фақат иккита асосий позиция ўзгартирилди. 2022 йилдан 2024 йилгача иқтисодиёт ва молия вазири бўлган Брюно Ле Мэр энди Қуролли кучлар вазирлигини бошқаради, бу лавозимни илгари Лекорнюнинг ўзи эгаллаган эди. Бир йил аввал бўшатилган Ле Мэр лавозимига эса аввал Саноат ва энергетика вазирлигини бошқарган Ролан Лескюр тайинланади.
Янги вазирлар маҳкамасининг биринчи йиғилиши 6 октябр куни Макрон иштирокида бўлиб ўтади. Лекорню 7 октябр куни мамлакат парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Миллий мажлисда асосий нутқ сўзлаши режалаштирилган. Шундан сўнг янги вазирлар маҳкамасининг қолган аъзолари эълон қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026
Францияда оздирувчи дори сотиб олганларнинг харажатлари қоплаб берилади
08:59 / 28.05.2026