Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик Карагуссова Марказий Осиёдан коинотга учган биринчи аёл бўлади
43 ёшли Данна Карагуссова алматилик таниқли ишбилармон аёл. У Қозоғистонда маркетинг ва инновацион технологиялар соҳасида кўзга кўринган шахслардан бири ҳисобланади.
Қозоғистонлик Данна Карагуссова Марказий Осиёдан коинотга учадиган биринчи аёл бўлади. У Amazon асосчиси, миллиардер Жефф Безос томонидан яратилган Blue Origin компаниясининг New Shepard ракетасида шу ойда парвоз қилади.
Бўлажак парвоз атиги 10-12 дақиқа давом этади. Ракета коинот бошланадиган 100 километр баландликка кўтарилади. Данна билан бирга яна беш йўловчи - бизнесмен Жефф Элгин, муҳандис Клинт Келли III, серияли стартаплар асосчиси Аарон Нюман, украиналик тадбиркор Виталий Островский ва ўз исмини сир сақлашни истаган яна бир йўловчи космик саёҳатга чиқади. Уларнинг барчаси вазнсизликни бошдан кечиради ва коинотдан Ерни кўради. Парвоз жонли эфирда намойиш этилади.
Компания чипта нархини ошкор қилмаяпти. Маълумки, жой банд қилиш учун депозит 150 минг долларни ташкил этди, парвознинг ўзи эса 500 минг доллардан 1 миллион долларгача бўлиши мумкин.
43 ёшли Данна Карагуссова алматилик таниқли ишбилармон аёл. У Қозоғистонда маркетинг ва инновацион технологиялар соҳасида кўзга кўринган шахслардан бири ҳисобланади.
Данна машҳур оиладан чиққан. Унинг онаси - Гулжана Карагуссова таниқли сиёсатчи, собиқ меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири, Қозоғистон Сенати депутати.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
00:26 / 08.06.2026
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
20:11 / 01.06.2026