Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BND президенти Россия билан зиддият кучайишига тайёр туришга чақирди
Германия Федерал разведка хизмати раҳбари Йегер Россия билан зиддият 2029 йилда эмас, ҳозирдан авж олишига тайёргарлик кўришга чақирмоқда. Кремл Ғарб чегараларини синаб кўрмоқчи, дейди у.
Мартин Йегер Фото: NurPhoto / Maxym Marusenko
Германия Федерал разведка хизмати (BND) раҳбари Мартин Йегерга кўра, Россия билан можаронинг кучайишига ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш керак. «Россиянинг эҳтимолий ҳужуми 2029 йилдан олдин содир бўлмайди, деб ўйлаб, бўшашмаслигимиз керак. Биз бугун аллақачон хавф остидамиз», — деди у 13 октябр, душанба куни Бундестагнинг разведка қўмитасида.
«Энг яхши ҳолатда Европада муздек тинчлик ўрнатилди, у ҳар қандай дақиқада қизғин қарама-қаршиликка айланиб кетиши мумкин. Биз вазиятнинг янада кескинлашишига тайёр бўлишимиз керак», деб давом этди Йегер тинчлик ва уруш ўртасидаги чегаралар тобора хиралашиб бораётганини таъкидлаб. Германия мудофаа вазири Борис Писториус аввалроқ Россия 2029 йилгача НАТО ҳудудига зарба бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Мартин Йегернинг фикрича, Кремл Ғарб чегараларини синаб кўрмоқчи: НАТОга путур етказиш, Европа демократиясини беқарорлаштириш, жамиятларни бўлиш ва қўрқитиш: «Европа қўрқув ва ҳаракат қила олмаслик туфайли фалаж бўлиб, ўзини-ўзи инкор қилишгача олиб борилиши керак». Москванинг мақсади, BND раҳбарининг фикрича, иқтисодий жиҳатдан устун Европани унга қарам қилишдир. Бунга эришиш учун Кремл сайловлар ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш, ташвиқот, провокация, дезинформация, қўрқитиш, жосуслик, диверсиялар, ҳаво ҳудудини бузиш, буюртма қотиллик ва сургундаги мухолифат вакилларини таъқиб қилишга таянади, дейди Йегер.
Мартин Йегернинг BND раҳбари этиб тайинланиши эҳтимоли 2025 йил июн ойида маълум бўлди. Der Spiegel ҳафталиги ўша пайтда унинг раҳбарлигида хизмат сезиларли даражада кўпайган маблағни олишини ва йўналишини ўзгартиришини таъкидлади. У шу йилнинг сентябр ойида расман лавозимга киришди.
Мавзуга оид
16:05 / 20.12.2025
Киев ЕИ саммити ҳақида: РФнинг Украинани қулатишга қаратилган ҳисоб-китоби барбод бўлди
15:21 / 20.12.2025
Б режаси: Нега ЕИ Украинага Россия захираларини бермади?
14:53 / 20.12.2025
Украина учун янги кредит Германияга миллиардларга тушади
14:29 / 20.12.2025