Қозонда фуқаро «Ватанга қайтиш гувоҳномаси»ни қалбакилаштириб, парвоз чиптаси расмийлаштириш жараёнида фош этилган. Бош консулхонанинг тезкор ҳаракатлари натижасида Россия ЖК 322-модда (чегарани ноқонуний кесиб ўтиш) ва 327-модда (сохта ҳужжат/штамп/бланк тайёрлаш ёки сотиш) билан боғлиқ жиноятларнинг олди олинди.

Бошқа ҳолатда фуқаро O.B.B. фуқаро X.M.A. билан қалбаки никоҳ асосида «никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома» олиб, шу асосда ФҲДЁ органларидан фарзанди O.M.B. номига «туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома» расмийлаштиргани аниқланган.

ТИВнинг расмий огоҳлантириши:

ватандошлар ҳужжатларни фақат Ўзбекистоннинг ваколатли давлат органлари орқали расмийлаштириши шарт;
Telegram каби платформалардаги «ҳужжат тайёрлаб бериш» эълонлари фирибгарлик схемалари бўлиши мумкин;
сохта ҳужжатдан фойдаланиш, уни тайёрлаш ёки айланмаси учун қатор давлатларда, жумладан Россияда, жиноий жавобгарлик белгиланган;
шубҳали таклиф ва ҳолатлар юзага келса, яқин консулликка ёки элчихонага дарҳол мурожаат қилиш тавсия этилади.