Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ–июл ойларида мамлакатда бозор хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,7 фоизга ошган.
Хизмат турлари кесимида савдо хизматлари 202 трлн сўмлик кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллади.
Кейинги ўринларда яшаш ва овқатланиш хизматлари — 149,7 трлн сўм, молиявий хизматлар — 125,8 трлн сўм ҳамда транспорт хизматлари — 121,5 трлн сўм билан қайд этилди.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида 61,6 трлн сўмлик, таълим соҳасида 27,2 трлн сўмлик, кўчмас мулк билан боғлиқ соҳада эса 19,4 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Шунингдек, шахсий хизматлар ҳажми 14,1 трлн сўмни, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 13,9 трлн сўмни ташкил этган.
Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синов ва таҳлил соҳасида 10,7 трлн сўмлик, компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича 9,2 трлн сўмлик, ижара соҳасида эса 9 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Бошқа турдаги хизматлар ҳажми 38,3 трлн сўмни ташкил этган.











