Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ–июл ойларида мамлакатда турли русумдаги 263 731 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,6 минг донага ошган.
Етти ой давомида энг кўп Cobalt ишлаб чиқарилган — 91 140 дона. Иккинчи ўринда Damas бўлиб, ушбу русумдаги автомобиллар сони 47 521 донани ташкил этган.
Шунингдек, 25 779 дона Tracker ва 20 445 дона Onix ишлаб чиқарилган.
Хорижий брендлар орасида BYD автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми 17 765 донани, KIA — 17 125 донани ташкил этган. Бундан ташқари, 5 778 дона Haval ва 4 801 дона Chery ишлаб чиқарилган.
Январ–июл ойларида Chevrolet Damas Move ишлаб чиқариш ҳажми 932 донани, махсус енгил автомобиллар эса 32 445 донани ташкил қилган.
Аввалги статистикада ҳам Cobalt ишлаб чиқариш бўйича етакчилик қилган. Хусусан, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 82 951 дона Cobalt ишлаб чиқарилган эди.











