Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида республика бўйича жами 637,2 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Навоий вилоятида қайд этилди. Вилоятда январ–июн ойларида 155 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган.
Иккинчи ўринни 109,6 триллион сўмлик кўрсаткич билан Тошкент шаҳри эгаллаган. Кучли учликни 100 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарган Тошкент вилояти якунлаган.
Кейинги ўринларда Андижон вилояти — 54,2 триллион сўм, Самарқанд вилояти — 32,7 триллион сўм ва Фарғона вилояти — 29,6 триллион сўмлик кўрсаткич билан қайд этилган.
Шунингдек, Бухоро вилоятида 26,3 триллион сўм, Қашқадарё вилоятида 25,5 триллион сўм, Жиззах ва Наманган вилоятларининг ҳар бирида 20,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Хоразм вилоятида бу кўрсаткич 18 триллион сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида 15 триллион сўмни, Сирдарё вилоятида 13,8 триллион сўмни ташкил этган.
Рўйхатда энг паст кўрсаткич Сурхондарё вилоятида қайд этилган — ҳудудда олти ой давомида 9,6 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган.











