Агросекторда модернизация, қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш ва инфратузилмани янгилаш лойиҳалари фаоллашди. Молиялаштириш манбалари таркибида ташқи маблағлар улуши ошгани қайд этилмоқда, бу эса замонавий техника-технологиялар жалб этиш ва лойиҳаларни тезлаштиришга хизмат қиляпти.
Динамика (январ–сентябр кесимида):
2021 — 11,4 трлн сўм;
2022 — 11,3 трлн сўм;
2023 — 10,2 трлн сўм;
2024 — 18,2 трлн сўм;
2025 — 39,2 трлн сўм.
Кўрсаткичлар 2025 йилда агросоҳани қўллаб-қувватлаш ва ресурсларни сафарбар этиш мутлақо янги суръатга кўтарилганини кўрсатади. Маҳаллийлаштириш, сув тежамкор технологиялар, логистика ва сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш каби йўналишлар инвестицияларнинг асосий драйверлари бўлмоқда.







