Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўқиш учун келган хорижликлар орасида Туркманистон фуқаролари етакчилик қилган — 11 986 нафар.
Кейинги ўринларни Ҳиндистон — 6 163 нафар ва Тожикистон — 2 271 нафар фуқаро билан эгаллаган.
Мамлакатлар кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:
Туркманистон — 11 986 нафар;
Ҳиндистон — 6 163 нафар;
Тожикистон — 2 271 нафар;
Хитой — 1 311 нафар;
Покистон — 1 252 нафар;
Қирғизистон — 1 028 нафар;
Миср — 852 нафар;
Корея Республикаси — 732 нафар;
Филиппин — 620 нафар;
бошқа давлатлар — 3 333 нафар.
















