Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, умумий ўрта таълим ташкилотларидаги ўқитувчилар сони 2024-2025 ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга ёки 2,3 фоизга ошган. Ҳисоб-китобга ўриндошлик асосида ишлайдиган ўқитувчилар киритилмаган.

Ўқитувчиларнинг 418,8 минг нафари аёллар, 158,9 минг нафари эркаклардир. Уларнинг жами ўқитувчилар сонидаги улуши мос равишда 72,5 ва 27,5 фоизни ташкил этган.

Ҳудудлар орасида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари етакчи — ҳар иккисида 65,1 минг нафардан ўқитувчи ишлаган. Кейинги ўринда 60,6 минг нафар ўқитувчи билан Фарғона вилояти қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида ўқитувчилар сони:

Самарқанд вилояти — 65,1 минг нафар;

Қашқадарё вилояти — 65,1 минг нафар;

Фарғона вилояти — 60,6 минг нафар;

Сурхондарё вилояти — 52,3 минг нафар;

Андижон вилояти — 46,3 минг нафар;

Наманган вилояти — 42,6 минг нафар;

Қорақалпоғистон Республикаси — 40,7 минг нафар;

Тошкент вилояти — 40,2 минг нафар;

Хоразм вилояти — 35,1 минг нафар;

Тошкент шаҳри — 34,1 минг нафар;

Бухоро вилояти — 33,4 минг нафар;

Жиззах вилояти — 25,7 минг нафар;

Навоий вилояти — 22,3 минг нафар;

Сирдарё вилояти — 14,2 минг нафар.

Маълумотлар 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан эълон қилинган.