Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:46 / 12.11.2025
1794
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 5,8 мингта оилавий тадбиркор фаолият юритмоқда: Тошкент пешқадам
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига мамлакатда 5 841 та оилавий тадбиркор рўйхатдан ўтган. Энг кўп кўрсаткич Тошкент шаҳри (1 646 та) ва Тошкент вилояти (1 189 та) ҳиссасига тўғри келади.
Оилавий тадбиркорлик сектори ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Тошкент шаҳри — 1 646;
- Тошкент вилояти — 1 189;
- Хоразм — 612;
- Самарқанд — 570;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 525;
- Бухоро — 363;
- Қашқадарё — 305;
- Фарғона — 146;
- Андижон — 141;
- Сурхондарё — 135;
- Жиззах — 76;
- Наманган — 52;
- Навоий — 45;
- Сирдарё — 36.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш