Бугун президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради.
Давлат раҳбари ташриф доирасида халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади.
Шунингдек, президент вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат салоҳияти ва ижтимоий соҳа ривожи билан танишиши режалаштирилган.












