Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашгани ҳақидаги хавотирлар кучайган бир вақтда қайта тикланувчи энергия бўйича амалга оширилаётган ташаббусларнинг аҳамияти янада ортмоқда. Arif Solar томонидан ўтказилган йиллик ҳисобот тадбирида Jinko Solar’нинг янги авлод панеллари ва Sungrow инверторлари тақдим этилиб, яшил энергетиканинг экологияни яхшилашда қандай реал натижалар бераётгани таъкидланди.
Тошкент экологиясидаги вазият ва яшил энергиянинг аҳамияти
Бугун Тошкент ҳавоси ҳақида гапирмаган одамнинг ўзи қолмади. Ҳаво сифати ёмонлашгани — бу шунчаки рақамлар эмас, балки одамларнинг соғлиғи, кайфияти ва кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилаётган омил.
Шу боис кеча давлат раҳбари “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унда транспорт ҳаракатини тартибга солиш, саноат ва қурилишдаги экологик назоратни кучайтириш, кўкаламзорлаштириш ва ҳаво мониторингини такомиллаштириш каби қатор вазифалар белгиланди.
Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, шаҳарлар экологик барқарорликка эришишида алтернатив энергия улушини ошириш, энергия самарадорлигини кучайтириш ва чиқиндисиз технологияларни жорий этиш каби ёндашувлар энг самарали ечим бўлган.
Аrif solar: Ўзбекистонда барқарор энергия ечимларининг етакчиси
Ўзбекистоннинг энг йирик қуёш панели етказиб берувчи компанияси раҳбарининг айтишича, улар шу йилнинг ўзида 100 мегаватт қувватга тенг қуёш панелларини етказиб беришга эришган. Унинг таъкидлашича, бундай ҳажмдаги панеллар йилига 100 минг тоннагача карбон диоксид (CO₂) чиқишини камайтиришга хизмат қилади.
Arif Solar — қисқа вақт ичида юртимиздаги энг йирик қуёш панеллари ва инвертор етказиб берувчилардан бирига айланган компаниялардан биридир. Компания саноат корхоналари, қурилиш ташкилотлари, давлат идоралари ва халқаро ҳамкорлар билан фаол ишлайди.
Йиллик ҳисобот тадбири: янги авлод технологиялари
Ноябр ойида Hilton меҳмонхонасида Arif Solar компаниясининг йиллик ҳисобот тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида компаниянинг расмий ҳамкори — дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири Jinko Solar’нинг янги авлод қуёш панели тақдим этилди.
Arif Solar бугун нафақат ускуналар етказиб берувчи, балки тўлиқ энергия ечимларини таклиф қилувчи компанияга айланган. Улар нафақат савдо билан, балки:






