Иқтисодчи Отабек Бакиров Президент ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси бўлди
|20:541 8573 мин
Таниқли иқтисодчи, жамоатчилик фаоли Отабек Бакиров Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркибидан жой олди. Лазиз Ҳамидов, Динара Исломова ва Лола Мирзаева каби тадбиркорлар ҳам кенгашнинг янги аъзолари қаторидан жой олди. Зафар Ҳошимов, Фарҳод Мамажонов, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Мурод Назаров каби йирик тадбиркорлар кенгашдаги иштирокини давом эттиради.
Сарварбек Ниёзов — Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси, Жамоатчилик кенгаши котиби
Жамоатчилик кенгаши таркиби охирги марта 2024 йил декабрда ўзгарган, ундан аввал 2023 йил сентябрда янгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши 2022 йилда ташкил этилган.
2026 йил 17 август куни имзоланган қонунга биноан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан уларнинг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишидан олдин Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши муҳокамасидан ўтказилиши керак. Бу қонун 2026 йил 18 ноябрдан кучга киради.