Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Отабек Мавлонбердиев Бекзод Исматов ўрнига Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди.
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Отабек Тўрабекович Мавлонбердиев Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
У ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди.
Отабек Мавлонбердиев ушбу тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари лавозимида 2023 йил августидан буён Бекзод Исматов ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
09:34 / 28.03.2026
Сирдарёлик йигит 2 млрд сўмлик киберўғриликда ушланди
14:31 / 13.03.2026
Статистика: иқтисодиёти энг тез ўсган ҳудудлар рўйхати
08:25 / 10.03.2026
Сурхондарёда ўқитувчи 14,68 кг опийни 180 минг долларга сотишга уринганида қўлга олинди
12:56 / 27.02.2026