2026 йил январ–июн ойларида жами 127 241 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,2 минг нафарга ёки 24,7 фоизга ошган.

Туркияга 104 289 нафар киши саёҳат мақсадида борган бўлса, 19 629 нафар киши қариндошларни йўқлаш учун борган.

Даволаниш мақсадида борганлар 1 608 нафарни, хизмат юзасидан сафар қилганлар эса 967 нафарни ташкил этади.

Яна 748 нафар ўзбекистонлик эса Туркияга ўқиш мақсадида борган.