Сирдарё вилоятида яшовчи аёл танишининг 1500 долларини қалбаки купюраларга алмаштириб қўйгани аниқланди. 

Хабар қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Боёвут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Т. таниши М.Қ.да 3 000 АҚШ доллари борлигини билиб, санаш жараёнини видеотасвирга тушириши ва Инстаграм саҳифасига жойлаштиришини айтиб, ундан ушбу пулларни олган.

Кейин эса 1 500 АҚШ долларини ўзида бўлган қалбаки 1 500 АҚШ долларига алмаштириб қўйганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- ва 176-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.