Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги қонун: давлат ижтимоий суғуртаси 2026 йил 1 январдан амал қилади
“Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унга мувофиқ, фуқароларга нисбатан давлат ижтимоий суғуртаси мажбурий ёки ихтиёрий асосда амалга оширилади ҳамда қонун 2026 йил 1 январдан кучга киради.
Ҳужжатга кўра, давлат ижтимоий суғуртаси қуйидаги суғурта ҳодисалари юзага келганда амал қилади:
- касаллик муносабати билан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик;
- ҳомиладорлик ва туғуруқ;
- иш ёки даромадни йўқотиш.
Ушбу ҳолатлар рўй берган тақдирда суғурталанган шахсларга ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича қуйидаги тўловлар амалга оширилади:
- вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси;
- ҳомиладорлик ва туғуруқ нафақаси;
- ишдан бўшатиш нафақаси.
Қонунда суғурта бадали суғурталанган шахс учун жамғармага амалга ошириладиган ажратма ёки тўлов сифатида белгиланган. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи эса айнан шу суғурта бадалларининг тўланишига қараб юзага келади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тегишли даврлар учун тайинланиши кўзда тутилган бўлиб, янги қонун фуқароларнинг касаллик, ҳомиладорлик ёки ишдан айрилган пайтдаги ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.
Мавзуга оид
12:39 / 19.12.2025
Давлат ижтимоий суғуртаси: нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тасдиқланди
14:52 / 05.11.2025
Янги тартиб: давлат ижтимоий суғуртаси 2026 йил 1 январдан ишга тушади
15:45 / 31.10.2025
Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилмоқда
11:16 / 30.10.2025