Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида Қамчиқ довони орқали автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди.
Айни пайтда ФВВ раҳбарлиги бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан ҳудудда вазиятни бартараф этиш, хавф даражасини баҳолаш ва зарур профилактика ишларини олиб бориш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, Қамчиқ довони орқали ҳаракатланишнинг қайта тикланиши бўйича қўшимча ахборот ФВВ Ахборот хизмати томонидан алоҳида тарзда эълон қилинади. Фуқаролардан расмий манбалар орқали бериладиган маълумотларни кузатиб бориш сўралган.







