18 июл куни А-373 "Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” автомобил йўлининг 142,8 км. қисмида тегишли ташкилотлар томонидан тоғнинг юқори нуқталаридаги номустаҳкам тошларни сунъий тушириш ишлари олиб борилди.

Хабар қилинишича, мазкур ишлар табиий офатнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги айрим электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликни сўради.