Хитойга ташриф ҳамиша икки оламни бир вақтда намоён этади: бир тарафда минг йиллик тарих, қадимий шаҳарлар ва маданий ёдгорликлар, бошқа тарафда эса юксак технологиялар, роботлаштирилган заводлар ва глобал инновациялар. Сўнгги кунларда Хитойнинг айнан шу икки қирраси кесишган ҳудудларда бўлиш имконияти яратилди. Саёҳат давомида модерн технологиялар қандай яратилиши, смартфоннинг заводдан чиқиб, истеъмолчигача қандай жараёнлардан ўтиши яққол кўзга ташланди.

Маршрутнинг илк нуқтаси Сян бўлди — қадимий Хитой империалари маркази, Буюк ипак йўлининг бошланиш нуқтаси. Улуғвор Терракота аскарлари, Тан даври қалъа деворлари ва тарихий масканлар бу ерда ўтмишнинг қанчалик чуқур илдиз отганини яна бир бор эслатади.

Сян шаҳрида яна HONOR тадқиқот маркази жойлашган бўлиб, мажмуа — 126 та лабораторияни бирлаштирган, 37 минг кв.м майдонга эга ҳисобланади. Бу ерда HONOR X сериялари концепцияси яратилади, камералар, антенналар ва экранлар синовдан ўтказилади, сунъий интеллект алгоритмлари ишлаб чиқилади. HONOR X9d, янгича стандартлар асосида синовдан ўтказилади. Компаниянинг ички жараёнлари билан танишиш HONOR смартфонлари ортида қандай илмий ва техник база ётганини яққол кўрсатади.

Саёҳатнинг навбатдаги манзили Шэнчжэнь бўлди — кўпинча “Хитойнинг Силикон водийси” деб аталадиган бу шаҳар замонавий архитектураси, IT марказлари, робототехника лабораториялари ва стартап экотизими билан технология суръати бир зум ҳам тўхтамайдиган макондай туюлади. Қадимий Нантaу ҳудудидаги тарихий иншоотлар билан танишувдан сўнг Shenzhen Bay технопарки бўйлаб саёҳат давом этди; бу ерда йирик компаниялар ривожланишининг қанчалик тез суръатларда кетаётганини яққол кўриш мумкин бўлди.

Шэнчжэндaги навбатдаги ташриф HONOR’нинг бош қароргоҳига уюштирилди. Бу ерда компаниянинг глобал ривожланиш стратегияси, MagicOS операцион тизими имкониятлари, қурилмалар ва iCloud хизматлари ўртасидаги интеграция каби йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ички кўргазмалар орқали бренд сунъий интеллект, барқарорлик, хавфсизлик ва фойдаланувчи тажрибасини яхшилашга қаратилган лойиҳалар устида қандай ишлаётгани кўрсатилди.

Саёҳатнинг энг ҳайратли босқичларидан бири HONOR’нинг Ақлли ишлаб чиқариш заводи бўлди. HONOR Magic смартфонлари йиғиш жараёни бу ерда 85% дан ортиқ автоматлаштирилган бўлиб, бир қурилманинг атиги 28,5 сония ичида шаклланиши кузатилди.