Янги модел юқори автономлик, чидамлилик ва замонавий технологияларни ўзида бирлаштиради. Бу фойдаланувчига кун давомида ўзини янада эркин ҳис қилишга — қувват ҳақида камроқ ўйлаш, тасодифий тушириб юбориш ёки об-ҳаво шароитларидан хавотирланмаслик ва ўз режаларига кўпроқ эътибор қаратиш имконини беради.
HONOR X9e Pro’нинг асосий афзалликларидан бири — 11 000 mA·soat сиғимли аккумуляторидир. У мустаҳкам конструкция, сув ва чангдан ҳимоя, ёрқин дисплей ҳамда кундалик вазифалар учун етарли унумдорлик билан тўлдирилган.
Аммо унинг кучи айнан нимада? Келинг, HONOR X9e Pro’нинг асосий имкониятларини кўриб чиқамиз.

11 000 mA·soат: фаол кун учун кўпроқ қувват
HONOR X9e Pro’нинг асосий хусусиятларидан бири — 11 000 mA·soат сиғимли аккумулятор. 4-авлод кремний-углеродли аккумулятор сунъий интеллект асосидаги ақлли энергия бошқаруви тизими билан биргаликда смартфонни қувватсиз 3 кундан ортиқ ишлаш имконини беради.
Бундай катта қувват захираси кун давомида алоқада бўлиш, навигациядан фойдаланиш, контент томоша қилиш, ўйин ўйнаш ва кундалик вазифаларни бажаришда доимий равишда розетка излаш заруратини камайтиради.
Қувватни тез тўлдириш учун смартфон 80 Вт HONOR SuperCharge технологиясини қўллаб-қувватлайди. 27 Вт сим орқали тескари қувватлаш функцияси эса X9e Pro’га бошқа қурилмаларни ҳам қувватлаш имконини беради.

Аккумуляторнинг узоқ муддат хизмат қилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. HONOR Lab маълумотларига кўра, кундалик фойдаланиш симуляцияси давомида аккумулятор олти йилдан сўнг ҳам ўз сиғимининг 80% дан ортиғини сақлаб қолади. Шунингдек, смартфон −30°C дан +50°C гача бўлган кенг ҳарорат оралиғида барқарор ишлашга мўлжалланган.

Кўпроқ чидамлилик
Фаол кун ҳар доим ҳам режа бўйича ўтавермайди: смартфон тушиб кетиши, қаттиқ юзага урилиши ёки бошқа кутилмаган вазиятларга дуч келиши мумкин.

















