Инсон руҳиятини тинчлантирувчи, кўзни чарчатмайдиган сокин ранглар сўнгги йилларда интерьер дизайнида энг юқори талабли йўналишлардан бирига айланди. Асосий мақсад — визуал шовқиндан холи, барқарор ва ҳотиржам муҳит яратишдир. Ана шу тенденция асосида Tikkurila бренди ўзида чуқур матт юза, сокин ранглар ва нур қайтармайдиган хусусиятни бирлаштирган янги маҳсулоти — Mute бўёғини Ўзбекистонда илк бор IDA Uzbekistan тадбирида жамоатчиликка тақдим этди. Тақдимотда иштирок этган дизайнерлар ва мутахассислар Mute’ни замонавий интерьерда хотиржамлик яратишга қаратилган инновацион ечим сифатида баҳоладилар.

Tikkurila компанияси савдо менежери Холида Аҳмедова таъкидлашича, Mute бу йилнинг энг катта янгилиги ҳисобланади:

 “Биз биринчи марта IDA’да иштирок этаяпмиз ва бу Tikkurila учун жуда муҳим тадбир. Бу ерда бизнинг асосий аудиториямиз дизайнерлар, архитекторлар ва ҳамкорларимиз тўпланган. Tikkurila ҳар йили ҳар йили ўз олдига янгилик яратишни мақсад қилади. Mute эса бу йилнинг шов-шовли янгиликларидан бўлди. Унинг 18 та махсус ранг палитраси инсон қалбига ором беради. Энг катта афзалликларидан бири деворда ялтирамаслиги, нурни қайтармаслигидир. Бу хонада визуал шовқинни камайтиради ва инсонга ҳотиржамлик бахш этади. Биз мижозларимиз Mute’ни ижобий қабул қилишига ишонамиз.”

Mute одатий бўёқлардан фарқли равишда деворга бир текисда сурилади, нурни минимал даражада акс эттиради ва хонага барқарор, сокин кўриниш беради. Ёруғлик ўзгарадиган хоналарда ҳам ранг ўша ҳолича сақланиши интерьерда профессионал натижага эришиш имконини яратади. Шу хусусиятлари туфайли Mute’дан дам олиш хоналари, иш офислари, ётоқхоналар ва ички сокинлик талаб қилинадиган ҳар қандай жойда самарали фойдаланиш мумкин.

Интерьер бўйича экспертлар Mute’нинг айнан визуал шовқинни камайтириш хусусиятини энг муҳим жиҳат сифатида таъкидлади. Уларнинг фикрга кўра, нурни қайтариб юборадиган девор инсон кўзини чарчатиб юборади ва барча энергияни сўриб олади. Натижада инсон кун давомида ўзини чарчагандек ҳис қилиб юради. Mute’да эса ундай эмас.У ўзининг матт юзаси билан инсонга энергия бера олади, дам олиш ва қайта тикланишига ёрдам беради.