Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сартарошхона хизматлари нархи: йил бошидан буён сезиларли ўсиш
2025 йил ноябр ойида эркаклар сартарошхоналари хизматлари нархи октябр ойига нисбатан ўртача 0,5 фоизга, аёллар сартарошхоналари хизматлари эса 0,6 фоизга қимматлашган. Йил бошидан буён ҳар икки йўналишда ҳам нархлар ўсиши қайд этилмоқда.
Фото: Shutterstock
Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, эркаклар сартарошхоналари хизматлари нархи ноябр ойида ўтган ойга нисбатан ўртача 0,5 фоизга ошган. Ушбу хизматлар нархи йил бошидан буён 8,9 фоизга, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан эса 9,6 фоизга кўтарилгани кузатилган.
Аёллар сартарошхоналари хизматлари бўйича ҳам қимматлашиш қайд этилган. Хусусан, ноябр ойида мазкур хизматлар нархи октябрь ойига нисбатан ўртача 0,6 фоизга ошган. Йил бошидан бери аёллар сартарошхонаси хизматлари нархи 6,4 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 7,8 фоизга қимматлашган.
Маълумотларда қайд этилишича, хизматлар соҳасидаги нархлар ўзгариши ойма-ой ҳисобда ҳам, йиллик солиштирмада ҳам ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
17:36 / 31.01.2026
Ўзбекистонда туғилишлар кетма кет иккинчи йил қисқарди. Сабаб нима?
13:40 / 31.01.2026
Тошкент ва Фарғона савдо хизматларида юқори кўрсаткич қайд этди
10:21 / 31.01.2026
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш бозори қарийб 20 трлн сўмни ташкил этди
16:01 / 30.01.2026