Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво билан иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов таништиради.
Ҳафта бошида ҳаво ҳароратининг +43...+49°С гача кўтарилиши пахта, сабзавот, полиз ва боғдорчилик экинларида транспирацияни кучайтириб, тупроқ намлигининг жадал йўқолишига олиб келади. Кучли шамол ва чанг тўзонлари ёш кўчатларга механик зарар етказиши ҳамда суғорилган майдонларда намликнинг тез буғланишини кучайтириши мумкин. Ҳафта ўртасида шимолдан кириб келадиган салқин ҳаво оқими иссиқлик стрессини пасайтириб, суғориш, ўғитлаш ва бошқа агротехник тадбирлар учун нисбатан қулай шароит яратади. Бироқ дам олиш кунларида жазираманинг қайта кучайиши сабаб, фермерлар сув ресурсларидан тежамкор фойдаланишлари керак ҳамда суғоришни асосан кечки ҳамда тунги соатларда ташкил этишлари мақсадга мувофиқ.










