Жамият | 13:17 / 22.12.2025
1404
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонларига 10 трлн сўмдан кўпроқ пул сарфлади

2025 йилнинг 10 ойида ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонларига 10,3 трлн сўм сарфлади. Бу борада энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри (1 трлн 719,4 млрд сўм), Фарғона (1 трлн 411,7 млрд сўм) ва Самарқанд вилоятларида (1 трлн 303,8 млрд сўм) қайд этилган.

2025 йилнинг январ-октябр ойларида ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари учун 10,3 трлн сўм сарфлаган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми қуйидагича бўлган:

  • Тошкент шаҳри — 1 трлн 719,4 млрд сўм;
  • Фарғона вилояти — 1 трлн 411,7 млрд сўм;
  • Самарқанд вилояти — 1 трлн 303,8 млрд сўм;
  • Наманган вилояти — 1 трлн 136,1 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти — 1 трлн 46,9 млрд сўм;
  • Андижон вилояти — 658,2 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 632,7 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти — 506,9 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 488,3 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 361,6 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти — 339,1 млрд сўм;
  • Навоий вилояти — 329,3 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти — 222,2 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти — 140,5 млрд сўм.
Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид