Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда қурилиш ишлари ҳажми охирги йилларда изчил ўсиш тенденциясини намоён этмоқда. Жумладан, январ–ноябр ойлари кесимида кўрсаткичлар қуйидагича шаклланган:
бажарилган қурилиш ишлари ҳажми (январ–ноябр):
- 2022 йил — 114,9 трлн сўм;
- 2023 йил — 134 трлн сўм;
- 2024 йил — 225,1 трлн сўм;
- 2025 йил — 273,3 трлн сўм.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда ҳам қурилиш соҳасидаги фаоллик сақланиб, умумий ҳажм йиллик солиштирувда сезиларли ошган.









