Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамоқхона статистикаси: қайси мамлакатда маҳбуслар кўп?
Деярли дунёдаги барча мамлакатларда пенитенциар муассасалар — қамоқхоналар, колониялар ва тергов ҳибсхоналари мавжуд. Инфографикада маҳбуслар сони энг кўп бўлган мамлакатлар кўрсатилган.
Фото: REUTERS
Prison Policy Initiative маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйлаб 9,4 миллион нафар маҳбус бўлган. Маҳбусларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи икки мамлакат — Хитой ва АҚШ ҳиссасига тўғри келади.
Умумий маҳбуслар сони бўйича етакчи мамлакат — Хитой (1,95 миллион нафар). Кейинги ўринларда АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон ва Россия жойлашган.
Бироқ маҳбуслар сонини аҳоли сонидан узилган ҳолда баҳолаб бўлмайди. 100 минг аҳолига тўғри келадиган маҳбуслар сони бўйича Салвадор етакчи — 1086 нафар. Демак, мамлакат аҳолисининг 1 фоиздан ортиғи қамоқда сақланмоқда.
100 минг аҳолига нисбатан маҳбуслар сони бўйича етакчилар қаторига Куба ва Руанда ҳам кирган. АҚШ эса бу рейтингда тўртинчи ўринда жойлашган.
Ўзбекистон қамоқда сақланаётганлар умумий сони (терговдаги/судгача ҳибсдагилар билан): тахминан 29 000 нафар (2022 йил январ ҳолати).
100 минг аҳолига тўғри келадиган маҳбуслар (инкасерaция кўрсаткичи): 85 нафар (2022 йил январ, ҳисоб-китоб пайтида аҳоли 34 млн деб олинган).
World Prison Brief маълумотларига кўра, 2020 йил: 22 827 маҳбус, 100 минг аҳолига 68 нафар, 2022 йил январ: 29 000 маҳбус, 100 минг аҳолига 85 нафар
Мавзуга оид
15:07 / 19.03.2026
Мева-сабзавот экспорти: Ўзбекистон 99 млн долларлик маҳсулот сотди
15:05 / 16.03.2026
Январда кичик бизнес ҳиссасига 6 трлн сўмлик қурилиш ишлари тўғри келди
14:44 / 16.03.2026
МЧЖ Ўзбекистондаги энг оммалашган бизнес шакли бўлиб қолмоқда
12:41 / 16.03.2026