Жамият | 20:26 / 10.01.2026
2911
1 дақиқада ўқилади

Тамаки маҳсулотларини Қирғизистондан Ўзбекистонга ариқ орқали олиб ўтаётган шахс ушланди

Фуқаро 2 248 қути “Esse Change” номли тамаки маҳсулотини Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини кесиб ўтувчи ариқдан олиб ўтган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Р.О. умумий баҳоси 71,9 млн сўмлик 2 248 қути “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини “Қози Аҳрор” МФЙ ҳудудидаги Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини кесиб ўтувчи ариқдан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид