Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Р.О. умумий баҳоси 71,9 млн сўмлик 2 248 қути “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини “Қози Аҳрор” МФЙ ҳудудидаги Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини кесиб ўтувчи ариқдан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











