Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саноат корхоналари тақсимоти: энг кўп корхона озиқ-овқат ишлаб чиқаришда
2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда 59,8 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Тармоқлар кесимида энг катта улуш озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат саноати таркибида корхоналар сони йил сайин ортиб бормоқда. Бу эса иқтисодиётда ишлаб чиқариш салоҳияти кенгаяётганини ва янги иш ўринлари яратилаётганини кўрсатади.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат корхоналари сони қуйидагича тақсимланган:
- озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 11,9 мингта;
- бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш — 8,3 мингта;
- кийим ишлаб чиқариш — 6 мингта;
- тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш — 4,8 мингта;
- мебел ишлаб чиқариш — 4,1 мингта;
- тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 3,7 мингта;
- резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш — 2,8 мингта.
Озиқ-овқат саноатида корхоналар сонининг кўп бўлиши аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, ички бозорни тўлдириш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу билан бирга, тўқимачилик, қурилиш материаллари ва енгил саноат йўналишларидаги ўсиш ҳам иқтисодиёт диверсификациясига хизмат қилмоқда.
Мавзуга оид
15:43 / 14.02.2026
Ёшлардан кексагача: 2025 йилда туристлар ёши бўйича тақсимот эълон қилинди
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
16:06 / 13.02.2026
Ўзбекистон импортида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи
13:54 / 13.02.2026