Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилги “Очиқ бюджет” лойиҳалари тақвими эълон қилинди
Тақвимдан “Ташаббусли бюджет”, “Менинг мактабим” ва “Менинг боғим” лойиҳалари бўйича асосий саналар жой олган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, шунингдек, 1 февралдан бошланадиган “Ташаббусли бюджет”да бу йил қанақа ўзгаришлар бўлишини эслатиб ўтди.
Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилда “Очиқ бюджет” портали (openbudget.uz сайти)да жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган жараёнлар тақвимини тақдим этди.
Йил давомида порталда “Ташаббусли бюджет”нинг иккита мавсуми, жорий ва кейинги ўқув йиллари учун “Менинг мактабим” ҳамда “Менинг боғим” лойиҳалари ўтказилади.
Хусусан, “Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсумида лойиҳа киритиш босқичи 1 февралдан бошланиб, 20 кун давом этади.
Вазирликнинг эслатишича, жорий йилда бу лойиҳа қуйидагича ўзгаришларга учради:
- Лойиҳаларнинг энг юқори қиймати:
🔹қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари бўйича — 1 648 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 4 000 баравари);
🔹жиҳозлаш лойиҳалари бўйича — 824 млн сўм (БҲМнинг 2 000 баравари)ни ташкил этади;
- истисно тариқасида маҳаллалари сони 15 ва ундан кам бўлган туман (шаҳар)ларда танаффус бериш амалиёти қўлланмайди;
- фуқароларга лойиҳаларни шерикчилик асосида молиялаштириш имконияти яратилади;
- Олий Мажлис депутатларига тегишли округдаги ғолиб бўла олмаган 1 тадан лойиҳани қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш имконияти берилади.
Мавзуга оид
10:45
«Ташаббусли бюджет»нинг 10-мавсуми 1 февралдан старт олади
18:26 / 25.12.2025
“Ташаббусли бюджет”да янгиликлар. Шерикчилик тартиби белгиланди
15:16 / 14.10.2025
Солиқлар вақтида тўланган маҳаллаларга «Ташаббусли бюджет»да қўшимча маблағ ажратилади
20:20 / 11.09.2025