Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 346 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилган. Бу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 240,3 млрд сўм йўналтирилди.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарорларига кўра, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 71 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб эълон қилинди. Бу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 101,0 млрд сўм йўналтирилди.
Маълумот учун: амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан навбатдаги лойиҳаларни қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилиш ваколатига эга.
Шу тариқа, жорий йилги 2-мавсум якунлари бўйича умумий қиймати 3,3 трлн сўм бўлган жами 2 612 та лойиҳа ғолиб деб топилди.














