Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2026 йилнинг 1 январ ҳолатига мамлакатда Туркия капитали иштирокида 2 137 та корхона фаолият олиб бормоқда.

Қайд этилишича, мазкур корхоналарнинг: 496 таси — қўшма корхона, 1 641 таси — хорижий корхона ҳисобланади.

Ҳудудлар кесимида энг кўп Туркия капитали иштирокидаги корхоналар Тошкент шаҳрида — 1 305 та экани кўрсатилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (298 та) ва Самарқанд вилояти (115 та) қайд этилган.

Шунингдек, Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар бўйича қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 1 305 та;
  • Тошкент вилояти – 298 та;
  • Самарқанд вилояти – 115 та;
  • Фарғона вилояти – 70 та;
  • Андижон вилояти – 58 та;
  • Жиззах вилояти – 55 та;
  • Бухоро вилояти – 43 та;
  • Наманган вилояти – 43 та;
  • Сурхондарё вилояти – 31 та;
  • Хоразм вилояти – 30 та;
  • Навоий вилояти – 30 та;
  • Сирдарё вилояти – 23 та;
  • Қашқадарё вилояти – 18 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 18 та.

Маълумотларга кўра, умумий кўрсаткичнинг катта қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келиши Тошкент шаҳрида бизнес муҳити, логистика имкониятлари ва бозор инфратузилмаси нисбатан ривожлангани билан изоҳланиши мумкин.