Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4–28 феврал кунлари рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилади
2026 йилнинг 4–28 феврал кунлари рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Ушбу босқичда рўйхатга олувчилар — маҳалла вакиллари хонадонма-хонадон юриб, маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритади.
Маълум қилинишича, фуқаролар регистраторнинг шахсига шубҳа туғилган тақдирда ундан хизмат бейжикини кўрсатишни талаб қилиши лозим. Бейжикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текшириш мумкин бўлиб, ушбу маълумотлар ягона базага киритилган бўлади.
Қўшимча маълумот олиш учун 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган кол-марказга қўнғироқ қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Шунингдек, айрим ҳолатларда биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролар хонадонига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Бу, одатда, онлайн саволномада маълумотлар хатолик ёки камчиликлар билан киритилгани билан изоҳланади.
Мавзуга оид
20:39 / 04.02.2026
Россияда чумчуқлар рўйхатдан ўтказилади
19:47 / 19.01.2026
Президентга аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири бўйича ҳисобот берилди
08:56 / 06.12.2025
2026 йил январдан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланади
17:40 / 09.10.2025