Бош консулхона дипломатлари Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда оғир аҳволга тушиб қолган фуқаро М.М. ва унинг фарзандларига кўмаклашди.

Илгари М.М. ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ҳамда мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмагани боис у Россиядаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасида, олти нафар фарзанди эса “Транзит” болалар ижтимоий бошпанасида сақланаётган эди.

У фарзандларидан узоқ вақт ажралиб қолишининг олдини олиш мақсадида Бош консулхона томонидан қисқа фурсатда зарур ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.

М.М. ва унинг фарзандлари “Санкт-Петербург – Самарқанд” авиарейси билан ватанга қайтарилди.