Спорт | 18:01 / 04.03.2026
6087
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 пайтидаги қароргоҳини танлади

Футболчилар ва мураббийлар штаби мундиал давомида Атланта шаҳрида истиқомат қилади ва машғулотларни «Атланта Юнайтед» клубига қарашли базада олиб боради.

Фото: stoneforest

Атланта (АҚШ) шаҳри жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий жамоаси қароргоҳи бўлади, деб хабар берди ЎФА.

Футболчилар ва мураббийлар штаби мундиал давомида Атланта шаҳрида истиқомат қилади ва машғулотларни «Атланта Юнайтед» клубига қарашли базада олиб боради.

Гуруҳдаги рақиблар - Португалия Палм Бич Гарденсга, Колумбия эса Коламбус шаҳрига жойлашади.

Турнир давомида ФИФА томонидан 61 та локация танланган бўлиб, улар мусобақа иштирокчиларининг истиқомат қилиши ва машғулот ўтказиши учун мўлжалланган.

Қароргоҳлар миллий жамоалар ўйинлари ўтказиладиган шаҳар ва стадионлар географиясидан келиб чиқиб белгиланади. Гуруҳ босқичи давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз қароргоҳига қайтади.

ЖЧ-2026 ўйинлари АҚШ, Канада ва Мексика стадионларида 11 июнь – 16 июль кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичида 17 июнь куни Колумбия билан Мехико (Мексика) шаҳрида, 23 июнь куни Португалия билан Хьюстон (АҚШ) шаҳрида, 27 июнь куни саралашдан ўтган жамоа (Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония) билан Атланта шаҳрида ўйнайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид