Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда норасмий сектор қурилиш ишлари ҳажми ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 фоизга ошган. Норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 30,9 фоизни ташкил этган.
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ушбу кўрсаткич изчил ўсиб бормоқда. Хусусан, 2022 йил январ ойида норасмий сектор томонидан 1,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 1,1 трлн сўмни ташкил этган.
2024 йилда 1,4 трлн сўм, 2025 йилда эса 3,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. 2026 йил январ ойида эса мазкур кўрсаткич 4 трлн сўмга етиб, ўсиш тенденцияси давом этаётгани қайд этилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
23:09 / 04.07.2026
Зарафшон дарёси “чегарадан чиқди”: темирйўл лойиҳасида бу ҳисобга олинмаганми?
19:48 / 03.07.2026